Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилнинг “Энг яхши...” футболчиси Элдор Шомуродов, мураббийси эса Рўзиқул Бердиев
23:10 / 2021-12-25

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари конгресси ва ўзбек футболининг 2021 йил якунларига бағишланган “UZ Football Awards-2021” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Конгресснинг энг муҳим қарори яқин ўтмишнинг футбол юлдузи, миллий терма жамоамизнинг кўп йиллик етакчиси, футболчилик фаолиятини яқиндагини якунлаган Одил Аҳмедовнинг Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президентлигига сайланиши бўлди. Конгрессда шунингдек, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзолигига беш нафар янги аъзо тасдиқланди. Булар,

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шаабдурахмонов, Ўзбекистон Республикасининг Туризм ва спорт вазири биринчи ўринбосари Аваз Каримов, “Ўзбекнефтгаз” Акционер Жамияти Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Камилов, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Ходжаев.

“ЗЎР ТВ” телеканали биносида ташкиллаштирилган тақдирлаш маросимида қуйидаги номинациялар ғолиблари эълон қилинди ва тақдирланди:
 

Ўзбек футболи нуронийси - Ахбор ИМОМХЎЖАЕВ, Спорт журналистикаси дарғаси, ўзбек спорт  шарҳловчилигининг асосчиси.

Фидойилик рамзи - Садри НОСИРОВ, 77 ёшни қарши олган бу инсон  60 йилдан буён Самарқанддаги “Динамо” стадиони майсасини парвариш қилади.

Жасорат соврини - Ўзбекистон кар-соқовлар терма жамоаси, Эрон мезбонлик қилган сурдлипия ўйинларининг Осиё ва Тинч океани минтақаси саралашида иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади ва келаси йил Бразилия мезбонлик қиладиган ёзги сурдлимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Энг яхши футбол журналисти - Фахриддин Рўзиев, “Championat.asia”сайти журналисти.

Энг яхши ҳудудий ассоциация - Қорақалпоғистон ФА

Мухлислар меҳри - "Андижон" фан-клуби

Йилнинг энг яхши футзал мураббийи - Баҳодир Аҳмедов, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва “Ҳуахин-Жиззах” клубининг бош мураббийи.

Йилнинг энг яхши футзалчиси - Дилшод Раҳматов, Футзал бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган.

Аёллар Олий лигасининг тўпурари - Диёра Хабибуллаева, “Сўғдиёна-W” жамоаси сафида жорий мавсум 19 та учрашувда майдонга тушиб, 32 та гол уришнинг уддасидан чиқа олди.

Аёллар Олий лигасининг энг яхши мураббийи - Шерали Бобоқулов, “Сўғдиёна-W” жамоаси билан биргаликда Олий Лига олтин медали ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.

Аёллар Олий лигасининг энг яхши футболчиси - Диёра Хабибуллаева, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ва “Сўғдиёна-W” жамоаси аъзоси.  

Про лиганинг энг яхши футболчиси - Марко Обрадович, “Нефтчи” клубининг жорий мавсумда 19 та ўйинида иштирок этиб, 12 та гол киритган ҳолда жамоани Суперлигага қайтишига катта ҳисса қўшди.

Миннатдорчилик рамзи - Равшанхон Жўраева, Про лига трансляциялари учун Узрепорт ТВ ва Футбол ТВ телеканаллари бош директори.

Йилнинг энг яхши ҳаками - Илгиз Танташев,  2021 йилда Осиё чемпионлар лигаси, Жаҳон чемпионати саралашининг энг муҳим учрашувлари, шунингдек, Саудия Арабистони ва Кувайт чемпионатлари баҳсларида ишлаган ҳакам.

Coca-Cola Суперлигасининг энг чиройли голи - Билолхон Тошмирзаев, 16-тур доирасидаги “Локомотив” ва “Турон“ учрашувида меҳмонлар футболчиси майдон марказидан киритилган голи учун.

Coca-Cola Суперлигаси-2021 тўпурари - Драган Черан , “Пахтакор” аъзоси, 16та гол билан чемпионат тўпурарига айланди.

Coca-Cola Суперлигасининг энг энг яхши мураббийи - Питер Хюистра, Cоcа-Cола Суперлигасининг ушбу мавсум чемпиони ва Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби.

Coca-Cola Суперлигасининг энг яхши футболчиси - Ҳусайин Норчаев,  “Насаф” сафида 26 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол уришга муваффақ бўлди,  Ўзбекистон кубоги соҳиби.

Энг яхши ёшлар мураббийи - Аъзам Шерғозиев, АГМК U-21 жамоаси бош мураббийи, мамлакат чемпиони.

Ёш юлдуз - Ҳусайин Норчаев, Ўзбекистон миллий ва U-23 терма жамоаси ҳамда “Насаф” клуби футболчиси.

Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи - Илҳом Ҳанжариев, АГМК-W  ҳамда аёллар футболи бўйича ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси - Дилдора Нозимова, “Бунёдкор” аёллар жамоаси билан биргаликда клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини муносиб қилди.

Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи - Рўзиқул Бердиев, “Насаф” клуби ОФК кубогининг финалигача етиб борди, мамлакат кубогининг ғолибига айланди.

Coca-Cola Суперлигаси-2021 рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон - Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Ҳимоячилар - Марко Колакович ("Сўғдиёна"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Анзур Исмоилов ("Пахтакор"), Шерзод Насруллаев ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар - Эркин Байдуллаев ("Қизилқум"), Драган Черан ("Пахтакор"), Санжар Турсунов (АГМК)

Ҳужумчилар - Ҳусайн Норчаев ("Насаф"), Азизбек Амонов ("Локомотив"), Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна")Бош

 мураббий: Улуғбек Бақоев ("Сўғдиёна").

Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси - Элдор Шомуродов,  Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси.

[gallery-5220]