2021 йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди
Халқаро футбол федерацияси тарихи ва статистикаси федерацияси 2021 йилнинг энг яхши футболчисини аниқлади. Федерация талқинига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси – Польша миллий терма жамоаси ва "Бавария" футбол клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски.
Федерация томонидан ўтказилган сўровда польшалик 33 ёшли таниқли футболчи 150 очкога эга бўлган ҳолда барча рақибларини ортда қолдиришга эришди, дея хабар тарқатди Report сайти.
Ундан кейинги ўринни 105 очко билан Аргентина терма жамоаси ҳамда Франциянинг ПСЖ жамоаси футболчиси Лионель Месси эгаллаган. Италия термасининг ярим ҳимоячиси Жоржиньо 40 очко билан улардан кейинги поғонадан жой олган.
Португалия терма жамоаси ва Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби футболчиси Криштиану Роналду ушбу танловда 15 очко билан 7-ўринда қайд этилди.
Тўлқин Рўзиев, ЎзА