Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилнинг 5 ойи давомида ЖИБ М.Улуғбек туман судида қайси турдаги жиноятлар кўпайган?
15:00 / 2021-06-28

Бугун, 28 июнь куни Президентимизнинг 2020 йил 30 июндаги топшириғига мувофиқ тасдиқланган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси доирасида судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида жиноят ишлари бўйича М.Улуғбек туман судида 2021 йилнинг 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериш мақсадида брифинг бўлиб ўтди.

Унда ЖИБ М.Улуғбек туман суди раиси Шуҳрат Бакаев, фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро суди раиси Шерзод Ражабов, Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси Сарвар Солиев ва Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси Маъруфжон Эргашев, судьялар қатнашишди.

Брифингда ЖИБ М.Улуғбек туман суди томонидан 2021 йилнинг 5 ойи давомида 283 нафар шахсга нисбатан 221 та жиноят ишлари кўриб тамомланганини маълум қилган суд раиси ўтган йилга нисбатан айрим турдаги жиноятларни ўсишига йўл қўйилгани ҳақида ҳам маълумот берилди.

Шуҳрат Бакаев, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди раиси:

— Жиноят кодекси (ЖК)нинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2 та,

ЖК 117-моддаси (Хавф остида қолдириш) 3 тага,

ЖК 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 1 тага,

ЖК 122-моддаси (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) 3 тага,

ЖК 189-моддаси (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 14 тага,

ЖК 211-моддаси (Пора бериш) 3 тага,

ЖК 226-моддаси (Маъмурий назорат қоидаларини бузиш) 6 тага,

ЖК 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 28 та,

ЖК 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 13 тага,

ЖК 276-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 27 та шахларга нисбатан кўпайган.

Жорий йилнинг январь ойида Президенти ҳузуридаги хавфсизлик Кенгаши котиби ва Президент маслаҳатчиси томонидан тасдиқланган “Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харита”си имзоланган. Ушбу йўл ҳаритасининг ҳар бир бандида белгиланган тадбирларнинг ижросини таъминлаш мақсадида туман суди томонидан муайян ишлар амалга оширилган.

Жумладан, туман суди раиси ва судьялар томонидан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси ҳамда “Халқ маслаҳатчилари, тадбиркорлар ва ёшлар билан учрашув” тадбирларини ўтказиш мақсадида судьялар ўзларига бириктирилган 54 та маҳалла ҳудудларида профилактик ва тарғибот тадбирлари ўтказилган.

Шунингдек, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетида “Суд зали” ташкил этилиб очиқ сайёр суд процесслари ўтказиляти.

Хусусан, туман суди раиси ва судьялари томонидан туман прокуратура ва туман ИИО ФМБ терговчилари иштирокида ИИББ Тергов бошқармаси ва прокуратура органи тизимларида хизмат қилаётган терговчи ва суруштирувчиларнинг билим малакасини ошириш ҳамда амалиётда мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан мунтазам равишда йиғилишлар ўтказилиб келинмоқда. Шу каби, туман суди томонидан юридик ва жисмоний шахсларининг ҳуқуқларининг масофада тyриб ҳимоясини тўла таъминлаш мақсадида туман суди томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг “Онлайн қабул” “ZOOM” электрон дастури орқали икки маротаба олиб борилган.

“Халққа бепул ҳуқуқий ёрдам” хонаси ташкил этилиб, “Мадад” НТТ ва туман Адлия бўлими томонидан фукаролар қабули мунтазам қабул қилиниб келиняпти.

Президентнинг Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3528-сонли ва 2018 йил 19 июндаги ПҚ-3786-сонли Қарорлари ижроси доирасида судлар томонидан ўтган давр мобайнида 72 таси ёки 32,6 фоизи жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. Жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида хусусий ажримлари чиқарилган, суд амалиёти юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилган.

Шунингдек, ЖИБ М.Улуғбек туман суди раиси 2021 йилнинг 5 ой давомида 3406 та шахсга нисбатан 2972 та маъмурий иш кўриб тамомлангани ҳам маълум қилинди. Ўтган йилга нисбатан айрим турдаги маъмурий ишлар ўсишига йўл қўйилган экан. Хусусан:

  • МЖтКнинг 41-моддаси асосан маъмурий жавобгарликка тортилганлар 23 тага,
  • МЖтК 99-моддаси 6 тага,
  • МЖтК 127-моддаси 15 тага,
  • МЖтК 131-моддаси 11 тага,
  • МЖтК 133-моддаси 190 тага,
  • МЖтК 136-моддаси 22 тага,
  • МЖтК 164-моддаси 89 тага,
  • МЖтК 175-моддаси 70 та,
  • МЖтК 1763-моддаси 247 та,
  • МЖтК 183-моддаси 407 та,
  • МЖтК 187-моддаси 487 та,
  • МЖтК 190-моддаси 17-та,
  • МЖтК 194-моддаси 596 та,
  • МЖтК 199-моддаси 21 та шахсга кўпайган.

2703 ТА ИШЛАР САЙЁР СУД МАЖЛИСЛАРИДА КЎРИЛГАН

2021 йил 5 ойи давомида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди томонидан жами 6929 та фуқаролик иши тамомланган бўлиб, (2020 йил 5 ойда 2672 та иш тамомланган) мазкур ишларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига 61,5 фоизга ошган.

— Ўтган давр давомида суд томонидан 1315 та (2020 йил давомида 413 та) аризалар бўйича суд буйруқлари чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 69 фоизга кўпайган. Туманлараро суди томонидан 2021 йилнинг 5 ойи давомида тамомланган 6929 та ишдан, фуқаролик ишларининг 6029 таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган. Шундан 5374 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган, 655 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад қилиниб, 79 та фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилган ва 821 та фуқаролик иши бўйича даъво аризалари кўрмасдан қолдирилган, - дейди фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро суди раиси Шерзод Ражабов.

Брифингда Фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро суди томонидан кўрилган жами 6929 та ишларнинг:

  • Ø 1881 таси никоҳдан ажратиш,
  • Ø 68 таси алимент ундириш,
  • Ø 155 таси болани олиш ва бола билан кўришиш,
  • Ø 736 таси оила низолари билан боғлиқ бошқа ишлар,
  • Ø 143 таси меҳнат низолари,
  • Ø 382 таси мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар,
  • Ø 3079 таси битимларга доир низолар,
  • Ø 224 таси уй-жой низолари,
  • Ø 4 таси ерга оид низолар,
  • Ø 79 таси зарар етказиш билан боғлиқ низолар,
  • Ø 136 таси алоҳида тартибда кўрилган ишлар ва 42 таси бошқа даъволар бўйича кўрилган ишларни ташкил қилганига ҳам тўхталиб ўтилди.

Ўтган давр мобайнида ўтказилган сайёр мажлислар сони умумий кўрилган ишга нисбатан 39 фоизни ташкил қилади. Аниқроғи, 2703 та ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилган. Фуқаролик ишларини кўриш вақтида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар кўриш ҳақида 26 та хусусий ажримлар чиқарилган.