English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилнинг 31 декабрига бориб АҚШ Ироқдаги ҳарбий амалиётларини якунлайди
10:33 / 2021-07-27

Ироқ хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашда давом этган тақдирда ҳам 2021 йилнинг 31 декабрига бориб АҚШ Ироқдаги ҳарбий амалиётларда иштирокини якунлайди.

“Делегациялар яқинда ўтказилган техник музокаралар натижасида шу йилнинг охиригача бориб, АҚШ бу ердаги ҳарбий амалиётларда иштирок этмаслиги бўйича бир қарорга келди”, дейилади АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Хусейннинг қўшма баёнотида.  

“РИА Новости” хабарига кўра, баёнотда америкалик қўшинларнинг қачондан олиб чиқилиши бўйича эслатма йўқ, ҳозир Ироқда 2,5 минг америкалик ҳарбийлар бор.