Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилдан бери Марказий Осиёга 1,6 миллион афғон келган
18:39 / 2023-03-15

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги ва ҳамкорлари Женевада бўлиб ўтган брифингда гуманитар мурожаат билан чиқди – 2023 йилда афғонларга ёрдам бериш учун 4,62 миллиард доллар керак. Бу ҳақда Комиссарлик матбуот хизмати хабар берди.

“Афғонистон айни дамда дунёдаги энг йирик ва оғир гуманитар инқирозлардан бирини бошидан кечирмоқда.

Рекорд даражада – 28,3 миллион киши, яъни аҳолининг учдан икки қисми, жумладан, аёллар ва қизлар инсонпарварлик ёрдами ва ҳимояга муҳтож”, дейилади хабарда.  

Ҳужжатда, шунингдек, афғонларга молиявий ёрдам очлик, касаллик, тўйиб овқатланмаслик ва ўлимнинг олдини олиш учун муҳим бўлиб қолмоқда. 2022 йилда мўлжалланган шунга ўхшаш молиялаштириш бўйича мурожаат атиги 52 фоизга бажарилди, зарур бўлган 623 миллион доллардан 321 миллион маблағ олинди.

“2023 йилда беш қўшни – Эрон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда истиқомат қилувчи афғон кўчманчиларини қўллаб-қувватлаш учун 613 миллион доллар ажратиш мўлжалланмоқда. Бу мамлакатларда 8,2 миллионга яқин афғон, жумладан, рўйхатга олинган икки миллиондан ортиқ қочқин истиқомат қилади. Уларнинг кўпчилиги ўнлаб йиллар давомида минтақада, асосан, Эрон ва Покистонда яшаб келмоқда”.  

Хабарда маълум қилинишича, 2021 йилдан бери Марказий Осиёга 1,6 миллион афғон қочқинлари келган.

Қўллаб-қувватлашга муҳтожларнинг 70 фоиздан ортиғини аёллар ва болалар ташкил қилади.

ЎзА