Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилда Умра сафарига навбатда турганлар рўйхати тугайди
16:13 / 2020-02-11

Ҳозирги кунда юртимизда Умра сафарига зиёрат қилишни истаган 200 минг нафардан ортиқ талабгорлар бор.


Ҳозирги кунда юртимизда Умра сафарига зиёрат қилишни истаган 200 минг нафардан ортиқ талабгорлар бор. 2021 йилнинг Рамазон ойи бошларига келиб, Умра сафари учун навбатлар тугаши кутилмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлар идораси халқаро алоқалар бўлими мудири Муҳаммад-Акмалхон Шокировнинг таъкидлашича, айни дамда 8 та вилоятда Умрага навбатда турувчилар йўқ. Бироқ, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва водийда эса зиёратга боришни истаганлар навбати катта.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот котибининг айтишича, Умра зиёрати сафарига навбатда турувчиларнинг электрон рўйхати ишлаб чиқилмоқда. Тез кунларда зиёратга ёзилган фуқаро ўз навбатини онлайн кузатиш имкониятига эга бўлади.