Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилда Тожикистонда қуруқ мевалар экспорти 2,2 баробарга оширилган
17:49 / 2022-02-25

2021 йилда Тожикистон қиймати 15 миллион 553 минг долларлик 41 минг 397 тонна қуруқ мевани экспортга чиқарган. Бу ҳақда Республика саноати ва янги технологиялар вазирлигининг Озиқ-овқат бошқармаси бош мутахассиси Парвиз Раҳимов “Ховар” агентлигига маълум қилган.

Республикада деҳқончилик хўжаликларидан ташқари, яна 24 та корхона қуруқ мева тайёрлайди. 2021 йилда ушбу корхоналар 6 минг 700 тонна қуруқ мева ишлаб чиқарган. 2020 йил билан солиштирилганда Тожикистонда 2021 йилда қуруқ мева экспорти 2,2 баробарга ортган.

Парвиз Раҳимовнинг таъкидлашича, қуруқ мевалар асосан Россия, Қозоғистон ва Узоқ Шарққа экспорт қилинмоқда.