Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилда Тожикистон иқтисодиётига 601 миллион доллардан ортиқ хорижий сармоя жалб этилган
16:14 / 2022-01-05

Ўтган йили Тожикистон иқтисодиётининг турли соҳаларига 6,8 миллиард сомонидан (601,7 миллион доллар) ортиқ хорижий сармоя жалб қилинди, деб хабар бермоқда «Авеста» агентлиги.

Хабарда таъкидланишича, ушбу маблағдан 2,5 миллиард сомони тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади. Шундай бўлсада, хорижий капитал жалб қилишни кенгайтириш учун тегишли чораларни кучайтириш, айниқса, саноатнинг қайта ишлаш соҳасига тўғридан-тўғри сармоя жалб қилишни ошириш зарурлиги қайд этилган.  

Хусусан, келгуси 5 йил давомида тўғридан-тўғри жалб қилинадиган инвестиция миқдорини ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 10 фоизигача етказиш лозимлиги таъкидланган. Ҳозирда мамлакатда давлат томонидан инвестициялаштирилаётган қиймати 42 миллиард сомонидан (3,7 миллиард доллар) ошадиган 82 лойиҳа амалга оширилмоқда.