Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилда телеканалларда биологик фаол қўшимчалар рекламаси 46 фоизни ташкил этган
15:38 / 2022-03-17

Янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонунда дори воситалари рекламасига қатъий талаблар ўз аксини топган. Эндиликда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирокидан фойдаланиш тақиқланади.

Аммо бугунги кунда кўплаб таниқли шахсларнинг дори воситалари ва фаол биологик қўшимчалар рекламасида чиқишини кузатамиз. Қолаверса, турли биологик қўшичмалар рекламасининг кўпайиб кетганлиги, бу эса одамларнинг ўзича даволанишига олиб келаётгани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори Элмурод Ҳаитметов Сенатнинг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида ушбу турдаги рекламаларга оид рақамларга тўхталди: 

— Дори воситалари ва фаол биологик қўшимчалар рекламалари кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2019 йилда биологик фаол қўшимчалар рекламаси жами жойлаштирилган рекламалар таркибида 19 фоизни, 2020 йилда 27 фоизни, 2021 йилда 54 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 2019 йилда жами эфирга узатилган рекламалар ҳажмига нисбатан биологик фаол қўшимчалар рекламаси 25 фоизни, 2020 йилда 29 фоизни, 2021 йилда кескин ошиб, 46 фоизни ташкил этган. Янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонун билан биологик фаол қўшимчаларни даволовчи хусусиятга эга деган мазмунда реклама қилиш тақиқланади ва бу каби рекламаларнинг олди олинади, — деди Элмурод Ҳаитметов. 

Шу ўринда қайд этиш жоизки, янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонунда телеканаллар эфирида тарқатилаётган рекламанинг умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг бир соати давомида йигирма фоиздан, бироқ бир суткада кўрсатув вақтининг ўн беш фоизидан ошиши мумкин эмаслиги белгиланган. Шунингдек, давомийлиги ўн дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга ҳам йўл қўйилмайди. 


Муҳтарама Комилова, ЎзА