Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилда ташқи сиёсатда “иқтисодий дипломатия”га устувор аҳамият берилди
11:34 / 2022-03-17

Онлайн

Аввал хабар берилганидек, Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўтган йилдаги фаолит бўйича батафсил ахборот берди.

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида вазирлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ташқи сиёсатига мувофиқ халқаро майдонда республика манфаатларини илгари суриш, мамлакат ривожланиши учун қулай ташқи шароитларни таъминлаш, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро муносабатлар соҳасидаги давлат тузилмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича фаолият олиб борди.

2021 йилда 8 та хорижий ташриф ва 150 га яқин турли олий даражадаги учрашувлар, онлайн мулоқотлар ва телефон орқали музокаралар ташкил этилди.

Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётгани туфайли БМТ ва ЕХҲТ доирасида мамлакатимизнинг 50 дан ортиқ халқаро ташаббуслари бўйича 5 та махсус резолюция қабул қилинди.

Муҳокама чоғида Афғонистондаги вазият бўйича Ўзбекистоннинг сиёсати ва ташаббусларига халқаро ҳамжамият томонидан юксак баҳо берилгани алоҳида таъкидланди.

Ўтган 2021 йилда мамлакатимиз ташқи сиёсатида “иқтисодий дипломатия”га устувор аҳамият берилди.

Самарадорликни ошириш ва хорижий ҳамкорлар билан юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш мақсадида дипломатик ваколатхоналар томонидан ҳар бир инвестиция лойиҳаси билан алоҳида иш олиб бориш тизими ташкил этилди. Хорижий мамлакатлар ишбилармон доираларининг Ўзбекистонга 1100 дан ортиқ ташрифи ташкил этилди.

Европа комиссияси томонидан 2021 йил 10 апрелдан бошлаб Ўзбекистонга “GSP+” тизимининг бенефициари мақоми берилгани мамлакатимиз ташқи сиёсатининг муҳим ютуқларидан бири бўлди.

Вазирлик ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг тизимли ва мувофиқлаштирилган фаолияти натижасида 2021 йилда жами 686,3 миллион долларлик 912 та савдо битими тузилди.

Шунингдек, вазир хориждаги меҳнат мигрантларига кўмаклашиш борасидаги ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Қайд этилганидек, хориждаги 300 мингдан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, моддий ёрдам берилди. Чет давлатлар билан ҳамкорликда мигрантлар иш ўринлари билан таъминланди.

Тақдим этилган ахборот муҳокама этилиб, Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА