French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилда қанча истеъмолчининг муаммоси суд билан ҳал этилган?
15:42 / 2022-01-20

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2021 йилда жами 112 20 та мурожаат келган.

Федерациянинг маълум қилишича, мазкур  мурожаатларнинг 64 таси суд органлари орқали ижобий ҳал этилган. Натижада, 1 365 075 465 сўм моддий ва маънавий зарар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Эслатиб ўтамиз, истеъмолчилардан келган шикоятларнинг энг кўпи, яъни 4241 таси (37,8%) савдо соҳасига, 1617 таси (14,4%) газ таъминоти соҳасига, 1150 таси (10,2%) электр таъминоти соҳасига, 536 таси (4,8%) сув таъминоти соҳасига, 363 таси (3,2%) коммунал хизмат соҳасига, 134 таси (1,2%) соғлиқни сақлаш соҳасига, 923 таси (8,2%) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига, 276 таси (2,5%) транспорт соҳасига, 369 таси (3,3%) алоқа (ва интернет) соҳасига, 1612 таси (14,4%) эса бошқа соҳаларга тўғри келади.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА