Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилда Ўзбекистонда 5 та янги кон очилган...
17:20 / 2022-01-17

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими маълум қилишича, «Ўзбекгеофизика» АЖ томонидан 2021 йилда белгиланган барча вазифалар бажарилиб, 2022 йилда геология қидирув ишларини янада муваффақиятли олиб бориш учун замин яратилган.

Мазкур қўмита тизимидаги «Ўзбекгеофизика» АЖ 2021 йилда Ўзбекистоннинг  барча нефть ва газга истиқболли ҳудудларида дала ва кон геофизика ишларини амалга  оширди. 2 Д сейсмик қидирув ишлари 9000 погон км. ҳажмда ва 3 Д сейсмик қидирув  ишлари 3410 кв. км. ҳажмда, прогноз кўрсаткичларга нисбатан 100 фоизни ташкил  этди. Жамият томонидан республикамизнинг нефть ва газга бой маҳсулдор  регионларида буюртмачилар томонидан берилган жами 2 мингга яқин кон геофизикаси  буюртмалари бажарилган бўлса, улардан 466 таси маҳсулдор қатламларда тўлиқ кон  геофизик тадқиқотларидир.

– Натижада 17 та нефть ва газга истиқболли структуралар тайёрланиб,  чуқур бурғилашга топширилди. С3 тоифаси бўйича ресурслар захираси 80,764 миллион  тонна шартли ёқилғи эквивалентига оширилди. «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан олиб  борилган геология қидирув ишлари натижасида «Ўзбекгеофизика» АЖ томонидан  тайёрланган структураларнинг 5 тасида – «Ижобат», «Раззоқбобо», «Ғарбий қуйи  Сургил», «Шарқий қуйи Бердах», «Четқум» янги конлари очилди, – деди Ўзбекистон  Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси жамоатчилик ва ОАВ  билан алоқалар бўлими бошлиғи Зиёда Аҳмедова.

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА