Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилда мамлакатимизда 3,6 триллион сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
15:39 / 2022-03-11

Юртимизда дорихоналар сони кўплигининг сабаблари нимада? Нима учун дорихоналардаги нархлар ҳар хил?

Миллий матбуот марказида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2021 йил фаолияти якунлари бўйича ўтказилган тадбирда юқоридаги саволлар юзасидан батафсил маълумот берилди. 

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепцияси доирасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, 2021 йил маҳаллий корхоналар томонидан умумий қиймати 3,6 триллион сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан 29 фоизга ўсди. 



2022 йил январь холатига эса республикамизда 221 та фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Улардан 91 таси дори воситалари, 32 таси тиббий буюмлар ишлаб чиқаришга, 140 та дорихона дори воситаларини тайёрлашга ихтисослаштирилган. 

Шунингдек, журналистлар томонидан берилган юртимизда дорихоналар сонининг кўплиги сабаблари юзасидан саволга фармацевтлар батафсил жавоб беришди. 

– Юртимизда дорихоналар аҳоли сонига қараганда кўп эмас, – дейди Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев. – Сабаби бир нечта дорихоналарни бир-бирига яқин жойга жойлашиб қолганида. Бошқа давлатлар билан солиштирадиган бўлсак, аҳоли жон бошига қараганда дорихоналар кўп эмас. Назаримда дорихоналарнинг кўплиги аҳолига қулайлик туғдиради. Яъни, битта дорихонадан тополмаган дорини бошқасидан топиш имкони бор. 

Дорихоналардаги нархларнинг ҳар хиллиги билан боғлиқ саволга ҳам С.Кариев ойдинлик киритиб ўтди. 

– Қонунчилликка кўра, дориларга нарх қўйилишининг ҳам ўзига яраша тартиб-қоидаси бор. Улгуржи савдо ширкати 15 фоиз, чакана савдо аптекалари дорининг устига 20 фоиз қўйиш ҳуқуқига эга. 



Шунингдек, тадбир доирасида инвестиция фаолияти, савдо айланмаси, халқаро стандартларни жорий этиш, халқаро ҳамкорлик, мурожаатлар билан ишлаш бўйича қилинган ишлар ва натижалар хусусида ҳам маълумотлар берилди. 

Нигора Раҳмонова,  ЎзА