Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилда мактабгача таълим тизимида давлат бюджетидан 6,6 триллион сўм маблағ сарфланган
16:46 / 2022-03-04

2021 йилда Мактабгача таълим тизимига республика бюджетидан жами 6,7 триллион сўм маблағ ажратилган. Шундан 6,6 триллион сўм маблағ харажат қилинган.

Жумладан:

– мактабгача таълим вазирлиги марказий аппаратини сақлаш харажатлари учун 10,7 миллиард сўм;

– Мактабгача таълим вазирлигининг марказлашган маблағлари ҳисобидан давлат мактабгача таълим ташкилотларини жиҳозлаш, мантиқий ўйин, ўйинчоқлар, ўқув-дидактик материаллар билан таъминлашга 181 миллиард сўм;

– Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармасига 103,6 миллиард сўм;

– Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатларига 4 триллион сўм;

– Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига субсидия учун 1,2 триллион сўм;

– Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ўқув-методик материаллар билан таъминлашга 39,2 миллиард сўм;

– “Ақлвой“ дастури доирасида мобил автобуслар харид қилишга

2,6 миллиард сўм;

– Кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш харажатларига 50,7 миллиард сўм;

– “Имкон“ реабилитация марказига эга кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотини сақлаш харажатларига 1,4 миллиард сўм;

– Инвестиция дастури доирасида давлат мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларига 1,1 триллион сўм маблағ ажратилган.

Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятига доир ҳисобот – 2021 йил натижалари, жорий йил режалари юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.