Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилда ҳарбий харажатлар бўйича қайси давлатлар етакчилик қилди?
11:16 / 2022-04-25

Ўтган йили дунё бўйича ҳарбий харажатлар илк бор рекорд даражани қайд этиб, жами икки триллион доллардан ошди.

Россия мудофаа харажатлари катталиги бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллаган. Олдинги ўринларни эса АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва Буюк Британия банд қилди, дейилади Тинчлик муаммоларини тадқиқ қилиб борувчи Стокгольм халқаро институти (SIPRI) эълон қилган ҳисобот маърузасида.

"2021 йилда дунё бўйича ҳарбий харажатлар илк бор икки триллион АҚШ долларидан ошди, яъни, жами 2 триллион 113 миллиардни ташкил этди. 2021 йилда дунё бўйича ҳарбий харажатлар 2020 йил билан таққослаганда 0,7 фоизга юқори бўлган", – дейилади SIPRI эълон қилган йиллик маърузасида. 

Ҳисоботда таъкидланишича, жаҳон иқтисодиётининг фаол тикланиши натижасида 2021 йилда дунё мамлакатларининг жами ҳарбий харажатлари жаҳон ЯИМнинг 2,2 фоизини ташкил этган, 2020 йилда бу кўрсаткич 2,3 фоиз эди. 

2021 йилда мудофаа харажатлари бўйича кучли бешликни АҚШ бошқармоқда. Ундан кейинги ўринларни Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия ва Россия эгаллаган. Ушбу мамлакатларнинг умумий харажати дунё бўйича ҳарбий харажатларининг 62 фоизига тўғри келган. 

SIPRI маълумотига кўра, АҚШнинг ҳарбий ҳаражатлари 2021 йилда 801 миллиард долларни ташкил этган. Иккинчи ўринда бораётган Хитой эса мудофаага 293 миллиард доллар сарфлаган. Ҳиндистон 76,6 миллиард, Буюк Британия 68,4 миллиард, Россия эса 65,9 миллиард доллар ишлатган.  Маърузада айтилишича, Россия ҳарбий харажатларини уч йилдан буён узлуксиз ошириб келмоқда. Унинг 2021 йилдаги ҳарбий харажати мамлакат ЯИМнинг 4,1 фоизини ташкил этган".