Африка ва Канар ороллари ўртасидаги йўл қарийб ҳар куни яхши ҳаёт қидириб Европага йўл олган одамларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда.
Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг маълумотига кўра, 2021 йилда ҳалок бўлган мигрантларнинг ҳар бешинчиси Атлантика уммонида Канар ороллари йўлида қурбон бўлган. Улар асосан Африка мамлакатлари фуқаролари бўлиб, ҳаётини хавф остига қўйиб ушбу йўналишни танлашади.
Missing Migrants (йўқолган мигрантлар) ташкилотининг тўплаган маълумотига кўра, 2021 йилда Канар ороллари йўлида 1109 киши ҳалок бўлган, уларнинг орасида 93 нафар бола ва ўсмир бор. Умуман, дунё бўйича 2021 йилда бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга кўчиш чоғида жами 5795 киши ҳалок бўлган.
1994 йилдан буён ҳаракатда бўлган Канар ороллари йўналиши масофа узоқлиги ва қидирув-қутқарув имконияти йўқлиги сабабли фавқулодда хавфли йўл ҳисобланади. Шу боис ҳам Канар ороллари йўналишида тез-тез кема ҳалокатлари бўлиб туради.