Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилда дунёда қўпорувчиликлар сони 18 фоизга камайган
11:49 / 2023-02-28

2021 йилда террорчилик ҳужумлари сони 2020 йил билан таққослаганда 18 фоизга камайган, дейилади АҚШ Давлат департаментининг терроризмга қарши кураш бўйича ҳар йили эълон қиладиган ҳисоботида.

АҚШ ҳукуматининг ҳисоб-китобича, 2021 йилда дунё бўйича 8 минг 354 та террорчиликка қаратилган ҳаракатлар қайд этилган. Уларнинг қурбонлари 23 минг 692 кишини ташкил этди, яна 16 минг киши жароҳатланган, 5,5 мингдан ортиқ киши ўғирланган.

“2021 йилда террорчилик ҳаракатлари 2020 йилга нисбатан 18 фоизга камайди, қурбонлар сони ҳам 19 фоизга, жабрланганлар эса 16 фоизга камайган, бироқ одамларни ўғирлаб кетиш билан боғлиқ ҳодисалар 25 фоизга ортган”, – дейди маъруза муаллифлари.

Уларнинг фикрича, терактлар сонининг камайишини Афғонистонда вазият ўзгариши билан боғлаш мумкин. Умуман, турли кўринишдаги қўпорувчиликлар 65 та мамлакатда қайд этилган, уларнинг 88,6 фоизи Ғарбий Осиё, Африка ва Жанубий Осиёда кузатилган.

Террорчиликлар айниқса Сурия, Афғонистон, Конго демократик республикаси, Ироқ, Нигерия, Ҳиндистон, Мьянма, Покистон, Сомали ва Яманда кўп бўлган, дейилади маърузада.