English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида қандай ишлар қилинди?
21:09 / 2022-02-16

Ўтган 2021 йилда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан сув таъминоти тизимида олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилган камчилик ва қонунбузарликлар аниқланиб, уларга тегишли чоралар кўрилди.

Жумладан, республика бўйича 1281 та ичимлик ва оқова сув тизимларига ноқонуний улангани, 9 та ўрнатилган сув ҳисоблагичларига шикаст етказиш ва пломбаларни узиш, 43 та ноқонуний тарзда ичимлик сув қудуқларини қазиш,  133 та ичимлик сувидан фойдаланиш лимитига амал қилмаслик, 88 та сув ҳисобини юритмаганлик ҳолати, 2 минг 643 та авария ҳолати ва 893 та ичимлик ва оқова сув қудуқларида махсус қопқоқларнинг мавжуд эмаслиги аниқланди.

Шунингдек, 12516 та ичимлик ва оқова сув тармоқларига уланиш учун техник шартлар ўрганилган бўлиб, шундан 1407 тасида қоидабузарликлар аниқланган ва 1 276 та истеъмолчига 4,2 миллиард  сўм қўшимча тўлов ва 1  минг 77 та хуқуқбузарга нисбатан 1,4 миллиард  сўм маъмурий жарима расмийлаштирилган.

Сувинспекция ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказган ўрганишлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жами 80 та умумий қиймати 16,3 миллиард  сўмлик қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.Вазирлар Маҳкамасининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларига асосан, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича, жами 504 та қурилиш объектида мониторинг ўтказилиб, уларда аниқланган 1112 тадан зиёд камчилик жойида бартараф этилди.

Шунингдек, инвестиция дастури асосида реконструкция қилинган 407 та янги ичимлик ва оқова сув объектида ўрганиш ва мониторинг қилиш ишлари амалга оширилди.

Муҳайё  Тошқораева, ЎзА