Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Департамент бир қанча назорат тадбирларини ўтказиб келмоқда.
Агентлик матбуот хизматининг маълум қилишича, 2021 йилда ўтказилган шундай давлат назоратларида 542 турдаги (озиқ-овқат, металл, қурилиш ва бошқа) маҳсулотлар стандарт ва техник регламент талабларига номувофиқлиги аниқланган.
Шунингдек, 202 та корхонада 536 та маҳсулот давлат назоратидан ўтказилди. Мазкур жараёнда 44 ҳилдаги маҳсулотда мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги, 315 таси эса стандартлар ва техник регламентлар талабларига жавоб бермаслиги ойдинлашди.
Маълумот учун, Республика ҳудудига савдо мақсадида олиб келинган 261 турдаги импорт маҳсулотларидан номувофиқ деб топилган 107 тасига тақиқ кўйилди. Уларнинг 64 % озиқ-овқат, 10 % металл ва 26 % бошқа турдаги маҳсулотларни ташкил қилади.
24 та сертификатлаштириш идораларидаги назорат тадбирларида 502 та камчиликлар аниқланиб, сертификатлаштириш идораларининг 37 нафар мутахассисларига маъмурий жарималар қўлланилган.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА