Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилда 460 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди
15:15 / 2022-01-06

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мавжуда Мирзаева иштирокида брифинг ўтказилади.

Унда 2021 йил январь-декабрь ойлари давомида мурожаат қилган фуқаролар ва уларга кўрсатилган хизматлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Унга кўра мутасадди вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари ва ҳокимликлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан, жорий йилнинг 12 ой давомида 468,1 мингта янги иш ўринлари ташкил этилди. Жумладан, тармоқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 19,6 мингта, ҳудудий инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 193,3 мингта, ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш ҳисобига 9,5 мингта доимий иш ўрни яратилди.

Шунингдек, юридик шахс ташкил этган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига иш ўринларини ташкил этиш хисобига 152,4 мингта, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш хисобига 111 мингта иш ўринлари яратилди.

Ўтган йилнинг 12 ойи мобайнида меҳнат органлари томонидан  879 мингдан зиёд иш билан банд бўлмаганларга бандлик хизматлари кўрсатилди. Жумладан, 393,8 минг нафар ишсиз фуқаролар меҳнат органлари йўлланмалари асосида давлат дастури доирасида яратилаётган ва бўш иш ўринларига ишга жойлашишига кўмаклашилди. Шунингдек, 70,3 минг ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар банд қилиб қўйилган квота иш ўринларига ишга жойлаштирилди.

Бундан ташқари, 234,2 минг банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Ҳудудларни ободонлаштириш ва қурилишда 192,4 минг, қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 19,4 минг ва бошқа йўналишларда 22,4 минг фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинди. Бунинг натижасида, мажбурий меҳнатга жалб қилиш, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробарга камайди.

Шу жумладан, 15,4 минг нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишга жалб этилди. 37,4 минг нафар ишсиз, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган шахсларга 83,1 миллиард сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Брифинг давомида турли йўналишлар бўйича ажратилган субсидиялар ҳақида ҳам маълумот берилди. Унга кўра, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқиш ва суғурта полиси учун 5 минг 534 нафар фуқароларга 2 миллиард 279,4 миллион сўм сарфланди.

Тадбиркорлик фаолияти учун асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 559 кишига 1 миллиард 645,4 ммиллион сўм, “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун 688 кишига 468 миллион сўм, корхоналар ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 минг 715 нафар ходимни меҳнат органлари йўлланмаси асосида қабул қилган корхоналарга ходимларни малакасини ошириш мақсадида 3 миллиард 230,4 миллион сўм ва 334 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни квотадан ортиқ ишга қабул қилган иш берувчиларга 626,3 миллион сўм, иш ўринлари ва шароитларини 21 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун 226 миллион сўм ажратилди.

Шунингдек, шахсий ва дала томорқасида иссиқхона, экишга уруғлар ва кўчатлар ҳамда суғориш воситаларини ҳарид қилиш учун 18 минг 608 та оилаларга 52,8 миллиард сўм ажратилган. Бундан ташқари, камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибасини ўрганган холда, жойларда 228 та кооперативлар ташкил қилинди.

Кооперативларнинг 122 таси тикувчилик йўналишида, 23 таси мева-сабзавотчилик йўналишида, 20 таси паррандачилик йўналишида, 15 та қуёнчилик йўналишида, 17 таси ҳунармандчилик йўналишида, 11 таси узумчилик йўналишида, 9 таси асаларичилик йўналишида, 5 таси балиқчилик йўналишида, 6 таси бошқа йўналишларда ташкил этилди.

Кооперативларга 9 минг 876 нафар ишсизлар бириктирилди ва уларга кооперативларнинг устав фондига аъзолик улуши сифатида 21,8 миллиард сўм субсидия маблағлари ўтказиб берилди.

 

Файзулло Яҳёев, ЎзА