Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилда 338 миллиард сўм ноқонуний харажат ва ўзлаштиришлар аниқланган
16:59 / 2022-03-14

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.  
 
Таъкидланганидек, 2021 йил режалаштирилган бюджет харажатлари 2,1 триллион сўмга, 2022 йил бюджет лойиҳасида кўзда тутилган харажатлар 641 миллиард сўмга мақбуллаштирилиб, бошқа устувор йўналишларга қайта тақсимланиши юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.  


 
Бюджет маблағлари ҳисобидан 338 миллиард сўм ноқонуний харажат ва ўзлаштиришлар аниқланиб, уларни бюджетга қайтариш чоралари кўрилди. Давлат харидлари жараёнида 763 та ҳолатда 971,1 миллиард сўмлик манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ва бошқа қонун бузилишлари аниқлангани айтиб ўтилди. Шунингдек, ўтган даврда Давлат бюджетига 527 миллиард сўм қўшимча манбалар аниқланди. Коррупция аломатлари қайд этилган 41 та назорат тадбири натижалари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.  
 
Фракция аъзолари Ҳисоб палатаси томонидан 2021 йилда салмоқли ишлар олиб борилганини эътироф этиб, унинг фаолияти самародорлигини ошириш, коррупциянинг олдини олишга қаратилган ишларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар берди.

М.Комилова, ЎзА