Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йил Ўзбекистонда 6,5 мингдан ортиқ фуқаро ва тадбиркорнинг ҳуқуқи тикланди
11:05 / 2021-12-15

Аввал хабар қилинганидек, пойтахтимизда “Замонавий конституционализм: миллий ва хорижий тажриба” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.

Анжуманда, жумладан, хорижий мамлакатлар конституциявий ислоҳотида “бирдамлик” тамойилини кенг татбиқ этиш, ҳуқуқий, ижтимоий давлат қуриш, адолатли сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш орқали жамият ва давлатнинг барқарор ривожланинишини таъминлаш масалалари муҳокама марказида бўлди.
Конституциявий ислоҳот жараёнида айнан қайси йўналишларга устувор эътибор қаратиш лозимлиги кўрсатилди.
Биринчидан, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва инсон иқтисодий ҳуқуқини таъминлашнинг энг муҳим ва зарур шарти сифатида хусусий мулк, жумладан, ер ва фойдали қазилмалар дахлсизлиги ҳамда ҳимояси тамойили амалга оширилиши зарур.
Бунда хусусий мулк дахлсизлиги устуворлигидан келиб чиқиб, давлат идоралари ахборотига ишониб мулкка эга бўлган шахслар ҳуқуқи бузилишига йўл қўймайдиган конституциявий-ҳуқуқий база яратишга алоҳида эътибор қаратилади.
Иккинчидан, суд фуқаро ва тадбиркор ҳуқуқини тиклаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш тарафдори бўладиган, ижро ҳокимияти органларини қонун доирасида фаолият юритишга мажбур қиладиган, жамият тараққиётига, аввало, иқтисодий ривожланишга хизмат қиладиган тизим яратиш лозим. Масалан, 2021 йил Ўзбекистонда 6,5 мингдан ортиқ фуқаро ва тадбиркор ҳуқуқи тикланган.
Учинчидан, хорижий тажрибага мувофиқ, хусусий мулкнинг асосий конституциявий-ҳуқуқий жиҳати белгиланиши керак. Аксарият давлатлар конституциясида хусусий мулк ҳуқуқи инсоннинг конституциявий ҳуқуқи сифатида эътироф этилади.
Тўртинчидан, турли мамлакатлар конституциясида нафақат хусусий мулкнинг субъектив ҳуқуқи, балки объектив ҳуқуқ институти сифатидаги хусусий мулкнинг энг муҳим белгилари, энг аввало, хусусий мулкнинг бошқа мулк шакллари билан муносабати, ижтимоий хусусияти ва бошқа шу каби йўналишлар белгиланиши зарур.

Беҳруз Худойбердиев тайёрлади.
ЎзА