Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йил 8-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтган махсус тест имтиҳони иштирокчилари диққатига
09:04 / 2021-10-21

Шартнома асосида Корея Республикасига борган ва меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган фуқаролар учун 2021 йил 8-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтган махсус тест имтиҳони натижалари кечиктирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида тузилган “Ишчиларни бандликка рухсат бериш тизими асосида” ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги Aнглашув меморандумига мувофиқ, махсус тест имтиҳони Корея томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан 2021 йил 8 сентабрдан 17 сентябргача бўлиб ўтган эди.

Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида бир нечта ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқлангани ва бугунги кунда дастлабки тергов суриштирув ишлари олиб борилаётгани сабабли HRD томонидан имтиҳон натижаларини эълон қилиш номаълум муддатга кечиктирилаётгани маълум қилинди.

Имтиҳон натижаларини эълон қилиш санаси ҳақида қўшимча равишда маълум қиламиз.