English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021-2024 йилларда 110 инвестиция лойиҳаси амалиётга татбиқ этилади
20:01 / 2021-12-06

Бугунги кунда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Эътиборли жиҳати, бу борада яқин йилларга мўлжалланган лойиҳалар салмоғи ортиб бормоқда.

Ана шулар сирасига Бухоро вилоятида 2021-2024 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган 269 миллион долларлик инвестиция лойиҳаларини киритиш мумкин.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасиматбуот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов бу ҳақида интервью берди.

- Уюшма ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида салоҳиятли хорижий инвесторларни жалб этиш ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш борасида саъй-ҳаракатлар бошланган, - деди Ж.Шерметов. 

- Мазкур ишлар орқали янги, замонавий корхоналарни ташкил этиш ҳисобидан қурилиш материаллари тармоғида ички талабни қондириш, импортни камайтириш ва экспортни кескин оширишга эришилади. 2021–2024 йилларда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича 269 миллион долларлик 110 та янги инвестиция лойиҳа ва 139,2 миллион долларлик 74 та амалда мавжуд инвестиция лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди.

Амалдаги ва янги шакллантирилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 2022 йилда вилоятнинг цемент (950 минг тонна ишлаб чиқарилади), керамик плиткалар (2 миллион квадрат метр), графитдан электрод (10 минг тонна) бўлган талаби тўлиқ қопланади.

Хусусан, “Bukhara Evro Cement” МЧЖ томонидан ҳудудда йилига 750 минг тонна цемент ишлаб чиқариш, «Альтинтау гранит инвест» МЧЖ 40 минг квадрат гранит ишлаб чиқариш, «Феруз Азиз Бухорий» ХК томонидан лак бўёқ ва эмульсия ишлаб чиқариш, «Гидро станко сервис» МЧЖ томонидан графитдан электрод ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.

Шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича 506,7 миллион долларлик истиқболли манзилли лойиҳалар рўйхати ҳам шакллантирилди.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ва мавжуд қувватлардан тўлиқ фойдаланиш натижасида 2022-2026 йилларда вилоятнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш салоҳияти 3 баробар оширилиб, 3 триллион сўмга етказилади, импорт ўрни 95 миллион долларга қопланади ҳамда экспорт кўрсаткичи 45,3 миллион долларга етказилади. Бюджетга 600 миллиард сўмлик қўшимча манба яратилади.

Вилоятнинг иссиқлик сақловчи материалларга (15 минг тонна қувват яратилади), қурилиш ойнасига (2 миллион квадрат метр қувват яратилади), санитар техник буюмларга (14 минг комплект қувват яратилади) ва табиий пардозбоп тош (60 минг квадрат метр қувват яратилади), цементга (1950 минг тонна қувват яратилади) бўлган талаби тўлиқ қопланади.

ЎзА мухбири Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА ёзиб олди.