Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2020 йилда Сурхондарёда 100 фоиз пахта толаси вилоятнинг ўзида қайта ишланади
19:04 / 2019-10-17

Шавкат Мирзиёев Денов туманидаги “Денов текстиль” пахта-тўқимачилик кластерида бўлиб, унинг имкониятлари билан танишди.


Шавкат Мирзиёев Денов туманидаги “Денов текстиль” пахта-тўқимачилик кластерида бўлиб, унинг имкониятлари билан танишди.

Ушбу кластер эгаллаган 6 гектарлик ҳудуд бир йил аввал ташландиқ ҳолатда эди. Бу ерда қиймати 20 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилиб, замонавий корхона қад ростлади. Айни пайтда корхонанинг биринчи босқичи ишга туширилиб, кластер усулида ип-калава ишлаб чиқарилмоқда.

Йилига 6 минг 300 тонна ип-калава тайёрлашга қодир корхонада жорий йилнинг тўққиз ойида 46,7 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Давлатимиз раҳбари корхона фаолияти билан танишар экан, қишлоқ хўжалигида кластер тизимининг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталди.

Президентимиз аввалги ташрифлари чоғида Сурхондарёда пахтани тўлиқ кластер усулида етиштириш, ҳар бир туманда замонавий кластерлар ташкил этиш зарурлигини таъкидлаган эди. Ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий самарали бўлган бундай тизим жорий йилдаёқ реал натижаларини бера бошлади.

2020 йилда вилоятда қиймати 107 миллион долларлик ана шундай 10 та кластер ишга туширилиши режалаштирилган.

“Денов текстиль” корхонасида иккинчи босқичда тикувчилик фабрикаси ташкил этилиб, экспортга йўналтирилган тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, 300 дан ортиқ хотин-қиз доимий иш билан таъминланади.

Лойиҳанинг учинчи босқичида матони бўяш ва пардозлаш корхонаси ҳам ишга туширилади, унда йилига 5 миллион погонметр газлама ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Ана шундай реал чора-тадбирлар туфайли 2020 йилда вилоятда пахта толасини 100 фоиз шу ернинг ўзида қайта ишлашга эришилади.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир кластер қошида 10 минг бош қорамол боқиладиган чорвачилик мажмуалари ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Бу бозорларда гўшт нархи асосиз равишда ошиб кетишининг олдини олади. Бундай саноат корхоналари аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимоя каби масалаларга ҳам ечим бўлиши таъкидланди.

Шу ерда 2019-2021 йилларда вилоятда қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, Денов шаҳри бош режаси ҳамда келгуси икки йилда Денов туманини ривожлантириш истиқболлари тақдимотлари ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари Сурхондарёнинг имкониятларидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалигида тезпишар, экспортбоп, энг муҳими, йил давомида маҳсулот етиштириш, бундай маҳсулотларни сотиш учун янги бозорлар топиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

photo5280674999696468985.jpg

photo5278335599729814537.jpg

photo5280674999696468965.jpg

photo5280674999696468966.jpg

photo5280674999696468967.jpg

photo5280674999696468969.jpg