2020 йилда SMIIC ташкилоти томонидан 17 та янги стандарт ишлаб чиқилди
Ушбу ташкилот 1999 йил 7 ноябрда ташкил этилган бўлиб, аъзо давлатлар сони 42 тани ташкил этади.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти қошида ташкил этилган Ислом Мамлакатларининг Стандартлар, Метрология Институти (SMIIC) аъзо давлатлар билан ҳамкорликда OIC/SMIIC стандартларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. Ушбу ташкилот 1999 йил 7 ноябрда ташкил этилган бўлиб, аъзо давлатлар сони 42 тани ташкил этади.
2018 йил 2 октябрда мамлакатимизда «SMIIC Устави ва Тартиб-қоидалари ратификация қилиш тўғрисида» ЎРҚ-493-сонли Қонун қабул қилинди ва 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ушбу ташкилотга тўлақонли аъзо бўлди.
Ҳозирги кунда SMIIC ташкилоти қошида турли хил йўналишларга оид 18та техник қўмита мавжуд бўлиб, қўмиталар томонидан 35 та стандарт ишлаб чиқилди ва ушбу стандартлар ишлаб чиқишнинг 17 таси 2020 йилга тўғри келади.
«Ўзстандарт» агентлиги хабарида қайд этилишича, Республикамизда хам SMIIC ташкилотининг “ҳалол” талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган 6 та давлат стандартлари ташкилот томонидан тан олинган.