Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2020 йил учун Давлат дастури лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамалари якунланди
12:01 / 2020-02-21

Муҳокамалар 11-20 февраль кунлари оралиғида бўлиб ўтди.


Муҳокамалар 11-20 февраль кунлари оралиғида бўлиб ўтди.

Онлайн тарзда жамоатчилик муҳокамалари “Тараққиёт стратегияси” марказининг 2020.strategy.uz сайти ҳамда Ҳукуматнинг regulation.gov.uz портали орқали ўтказилди.

Ушбу электрон ресурслар орқали келиб тушган жами таклиф ва муносабатлар 20 февраль соат 18:00 ҳолатига 2 минг 901 тани ташкил этмоқда.

Хусусан, 2020.strategy.uz сайтига — 2568 та

:one: йўналиш – 699 та
:two: йўналиш – 511 та
:three: йўналиш – 512 та 
:four: йўналиш – 762 та
:five: йўналиш – 84 та

regulation.gov.uz порталига 333 та таклиф ва муносабатлар келиб тушди.

Таъкидлаш жоизки, муҳокамалар нафақат онлайн тарзда балки жойларда мутахассислар, жамоалар ва фаоллар иштирокида турли кўринишларда ҳам ўтказилди.

Бундан ташқари, муҳокамаларнинг сифат ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида бу жараёнга ОАВ ҳам кенг жалб этилди. Хусусан, теле ва радио каналларда тўғридан-тўғри эфир орқали жамоатчилик муҳокамалари ташкил этилди ва уларда аҳоли томонидан юборилган таклифлар экспертлар билан бирга муҳокама этилди. Натижада янгидан-янги таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ушбу таклиф ва мулоҳазаларни ҳам умумлаштириб, олиб борилган таҳлиллар натижаси юзасидан жамоатчиликни қўшимча равишда хабардор қилади.