Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2020 йил Хоразм вилоятида биринчи инстанция судлари 10 мингдан зиёд фуқаролик ишларини кўриб тамомлаган
17:14 / 2021-02-13

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 24 сессиясида вилоят судининг раиси Баҳодир Полвоновнинг ахбороти эшитилди.

2021 йил 13 февралда Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилоят суди раиси Баҳодир Полвонов ҳам иштирок этиб, 2020 йилда вилоятнинг жиноят, иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан одил судловни амалга ошириш борасида қилинган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Маълум бўлишича, Хоразм вилоятининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2020 йил давомида жами 1323 нафар шахсга нисбатан 1091 та жиноят иши ва 2255 та санкция ҳамда материаллар кўриб тамомланган. Инстанцияларда 29 нафар шахсга нисбатан 15 та жиноят иши бўйича оқлов ҳукмлари чиқарилган.

Шунингдек, 2020 йилда фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судларида жами 10139 та фуқаролик иши кўриб тамомланган. Шундан, 6838 та ёки 67,4 %и бўйича даъво қаноатлантирилган. Туманлараро судларда 5674 та суд буйруғи чиқарилган бўлиб, унга асосан ундирувчилар фойдасига 14,2 млрд сўм, давлат фойдасига 2 млрд. сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.

2020 йилда иқтисодий ишлар бўйича судлар томонидан эса, жами 6 175 та иқтисодий ишлар кўриб чиқилган. Шундан 5110 таси қаноатлантирилган, 824 таси бўйича даъво рад қилинган ва 57 таси бўйича иш юритиш тугатилган. Жами суд ишларининг 1913 таси, яъни 30,9%и сайёр суд мажлисларида кўрилиши таъминланган.

Сессияда депутатлар Хоразм вилоят суди раиси берган ахборот юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Якунда судларнинг жамоатчилик билан алоқаларини кучайтириш ҳамда суд фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Хоразм вилоят судининг
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими