English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2020 йил давомида Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигига 1678 та мурожаат келиб тушган
18:42 / 2021-02-10

Пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек тумани ҳокимиятида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилдаги вазифалар тўғрисида оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар билан брифинг ўтказилди.

2020 йил давомида туман ҳокимлигига Президент виртуал қабулхонасидан 1678 та турли масалаларда фуқаро мурожаати келиб тушган.

Пандемия шароитида 2020 йилда жами 3918 та оилага 12 млрд сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилди.

[gallery-1099]

2021 йилда “Аёллар дафтари”га киритилган 1288 нафар аёллар билан тизимли ишлар амалга оширилади. Айни пайтда 228 нафар аёлни ушбу дафтардан чиқариш бўйича халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман кенгашининг навбатдаги сессиясига таклифлар берилган.

Брифингда журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлақонли жавоб олдилар.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА