Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2020 йил 20 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2880 (+25) нафарни ташкил қилмоқда
10:05 / 2020-05-20

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 20 нафари хориждан келган шахслар орасидан қайд этилди


Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 20 нафари хориждан келган шахслар орасидан қайд этилди

20 нафар беморнинг 5 нафари чартер рейс билан Санкт-Петербургдан, 10 нафари Қозоғистондан келган ва карантин марказига жойлаштирилган, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, шунингдек, 2 нафари қозоғистонлик халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси.

Айни пайтда юртимизда 2338 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда 529 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.