Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик қониқарлими?
21:39 / 2020-07-23

Бундан кўзланган мақсад соҳа фаолиятини такомиллаштириш ва аҳолига қулайлик яратишдир.


Бугунги кунда уй-жой мулкдорлари ширкатларининг муаммоли қарздорлигини қисқартириш, кўп хонадонли уйлар бошқарувини сервис компанияларига бериш тажрибасини кенгайтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бундан кўзланган мақсад соҳа фаолиятини такомиллаштириш ва аҳолига қулайлик яратишдир.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида иссиқлик таъминоти тизими, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича белгиланган вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажариш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоконференция йиғилишида шу каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Жойларда амалга оширилаётган ишлар ҳолати муҳокама қилиниб, вазирлик мутасаддилари ва ҳудудий уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари бошлиқлари ҳисоботи тингланди. Соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш борасидаги вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

Айни пайт мамлакатимиздаги мавжуд 37 минг 109 та кўп квартирали уйга 4 минг 453 уй-жой мулкдорлари ширкати (УЖМШ) ҳамда 159 та бошқарув-сервис компаниялар (БСК)и томонидан хизмат кўрсатилади. Жорий йил 18 июлдан бошлаб ҳудудлар кесимида Ишчи гуруҳлар ташкил этган ҳолда кўп хонадонли уйларга хизмат кўрсатаётган УЖМШ ҳолати, айланма маблағлардан фойдаланиш ва ҳисоб-китоб тизимини таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунгача ҳудудларда 45 параметрдан иборат намунавий жадвал асосида жами 950 та УЖМШ фаолияти таҳлили ўтказилди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Йиғилишда ширкатларнинг муаммоли қарздорлигини қисқартириш борасида ўтган давр мобайнида самара берган «Ягона ҳисоб маркази» Давлат унитар корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга, уй-жой фондини бошқариш бўйича намуна кўрсатган Юнусобод тумани тажрибасини аҳоли ва тадбиркорлар орасида оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Мутахассислар томонидан уй-жойлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида 3 минг 212 та уй-жой таъмирланади. Бунда уйларнинг 540 минг квадрат метр том қисмини мукаммал таъмирлаш, 193,3 минг квадрат метр жойни жорий таъмирлаш, 3 минг 685 та кириш йўлагини тузатиш, 1 минг 605 та темир эшик, 1 минг 793 та кодли қулф ўрнатиш, 1 минг 888 дона ертўла қисмидаги ички мухандислик тармоғи ва коммуникация тизимини таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, 18 минг метрдан зиёд ирригация тизимини тузатиш ва 279,2 минг квадрат метр уй олди йўлаги (тротуар)ни бетон қоришмаси билан қоплаш режалаштирилган. Бу ишларни бажариш учун жами 175 миллиард сўм маблағ талаб этилади.

Иссиқлик ва ичимлик суви таъминоти объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида иссиқлик таъминоти ташкилотлари тасарруфидаги жами 633 та марказий ва локал қозонхона ҳамда иссиқлик тармоғида синов-текширув ишлари амалга оширилади. Натижага қараб, жорий йил 50 та марказий ва 87 та локал қозонхона, 852 та қозон, 990,3 километр иссиқлик тармоғи мукаммал ва жорий таъмирланиши, тармоқнинг 99,1 километр қисми изоляция қилиниши, 472 дона насос ускунаси мукаммал ва жорий таъмирланиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 673,5 километр ичимлик суви тармоғи ва 2 168 дона насос ускунасини мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган.

Йиғилишда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш жараёнини ўрганиш ва ҳолатни назорат қилишнинг жорий аҳволи кўриб чиқилди.