2019 йилнинг ТОП-5 талигига кирган кашфиётлар...
Дунёнинг ақл бовар қилмайдиган техника, космос ва инсон танасининг имкониятлари ҳақидаги ажойиб кашфиётлари тўғрисидаги фактлар билан ўртоқлашамиз.
Дунёнинг ақл бовар қилмайдиган техника, космос ва инсон танасининг имкониятлари ҳақидаги ажойиб кашфиётлари тўғрисидаги фактлар билан ўртоқлашамиз. 2019 йилнинг ТОП-5 талигига кирган кашфиётлар...
"HERO ARM" – ЖИСМОНИЙ КАМЧИЛИК ЭМАС, СУПЕР КУЧ
“Келажакка хуш келибсиз!” – шундай лозунг билан ноёб бионик протез қўл. "Hero Arm" лойиҳаси аллақачон кўпчиликни ҳайратлантириб улгурди. Роботлаштирилган қўллар ампутация қилинган инсонлар яшаш даражасини яхшилаш мақсадида яратилган.
3Д технологияси сабаб "Hero Arm" протез қўлларнинг нархи арзонлашди. Албатта, барча учун қулай ва ҳамёнбоплик касб этди.
Ушбу протезлар орқали нафақат доимий ишлар, балки, оёқкийим боғичларини боғлашдан тортиб, тиш ювишгача бўлган ишларни бажариш мумкин. Уни ечиш, тозалаш ва яна кийиш жудаям осон.
РОБОТ-АРИЛАР ФАЗОГА ПАРВОЗ ҚИЛАДИ
НАСА роботлаштирилган ари шаклидаги қурилмаларни фазога парвозини амалга оширишни режалаштирган. Қурилма "Astrobee"
(англ. “астроари”) номини олиб, у инженерлар ва олимлар учун ноль тортишиш кучи шароитида қабул қилинадиган технологияларни яратишга кўмак беради. "Astrobee" роботи Халқаро фазо станцияси бўйлаб астронавтлар билан фазога парвоз этади. Кубик қурилмаларнинг ҳар бир томони 1 футдан ошмайди (30,48 см).
Ушбу қурилма астронавтларнинг доимий ишларини бажаришда кўмак бериб, космик аппаратга алоқадор бўлган қўшимча видео ва аудио маълумотлар билан операторлар Хюстонга парвозини таъминлайди.
"B AMAZON"ДАН МУКАММАЛЛАШТИРИЛГАН "PRIME AIR V DRON" МОДЕЛИ
Анчадан буён "B Amazon" компанияси "Prime Air V dron" моделларини шаҳарлар ва шаҳарлардан ташқарига етказиб бериш билан шуғулланиб келмоқда.
Бу вақт ичида мижозлар орасида дронларни сифатли етказиб бермаслик бўйича шикоятлари мавжуд бўлган. Аммо, бу модель вазиятни буткул ўзгартириши мумкин.
Дроннинг асосий муҳим жиҳати – у сезувчан сенсорлар тизимидан иборат. Бундан ташқари, дронга қатор ўзгартиришлар киритилган бўлиб, ўз йўлида дуч келадиган турли тўсиқларни енгиш хусусиятига эга.
Компаниянинг ижрочи директори Жефф Уилкснинг сўзларига кўра, ушбу дрон модели олдидаги қатор тўсиқларни – оқ тўрлардан тортиб, коммуникация кабелларигача бўлган хавфларни аниқлай олади.
"UBER" ДРОН ЁРДАМИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ ЕТКАЗИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
"Uber Eats" компанияси "McDonaldʻs" билан ҳамкорликда Сан-Диего шаҳрида синовни амалга оширди. "Uber"
дрон расмийларининг баён қилишларича, бу хизмат тури етказиб бериш хизматини яхшилашга ва вақтнинг сезиларли даражада қисқаришига олиб келади.
Ишлаш принциплари қуйидагича: ресторан хизматчилари астрокосмик тизим орқали бошқариладиган дронга буюртмани юклайдилар.
Дрон эса "Uber Eats" компанияси ҳайдовчиси томон йўналтирилади ва у орқали мижозга буюртма етказилади.
ОЛИМЛАР КЎПРИКНИ “ТИРИЛТИРДИ”
Ню-Гемпшир университети инженерлари сизнинг инфраструктура ҳақида қарашларингизни бутунлай ўзгартириб юборадиган кўприк устида ноёб лаборатория барпо этишди. Портсмаут ва Киттери кўприкларини ўзаро боғлайдиган Хотира кўприги сенсорлар тизими ўрнатилганидан сўнг, ўзига ўзи ташхис қўйиш, ўз вақтида носозликларни аниқлаш ва таҳлил қилиш имконини берди. Юксак технологиялар дунёси бизни ҳар дақиқада лол қолдиришда давом этмоқда. Ҳар бир яратилган янги кашфиёт инсониятни яна бир қадам олға силжишига сабаб бўлмоқда.
Сарвиноз Аҳмедова