English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2019 йилда Самарқанддаги судлар қандай ишлади?
12:06 / 2020-01-18

Самарқанд вилояти матбуот уйида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун вилоятдаги суд идораларининг 2019 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган брифинг ўтказилди.


Самарқанд вилояти матбуот уйида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун вилоятдаги суд идораларининг 2019 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган брифинг ўтказилди.

Унда жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раиси О.Ҳайитов, Самарқанд вилоят иқтисодий суди раиси вазифасини бажарувчи О.Асатов, Самарқанд вилоят маъмурий суди раиси Б.Диёров, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси вазифасини бажарувчи Б.Норов судларнинг 2019 йилдаги фаолияти юзасидан маълумот берди.

Таъкидланганидек, жиноят ишлари бўйича вилоят, туман ва шаҳар судлари томонидан 2019 йил давомида 3 минг 750 нафар шахсга нисбатан 3 минг 16 та ишлар кўриб чиқилган бўлиб, кўрилган ишлар 2018 йилга нисбатан 966 та ёки 24,2 фоизга, жиноятда иштирок этган шахслар сони эса 1 минг 574 нафарга ёки 29,6 фоизга камайган. Шулардан, 445 нафарини аёллар, 82 нафарини вояга етмаганлар, 145 нафарини эса 60 ёшдан ошган шахслар ташкил этган.

Ўтган йил мобайнида 1 минг 563 та жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

image_2020-01-18_11-00-56.png

2019 йилда вилоят, туман, шаҳар ҳамда туманлараро иқтисодий судлар томонидан 17 минг 938 та ишлар кўриб чиқилиб, ҳал этилган ва даъвогарлар фойдасига 585 миллиард 954 миллион сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган. Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 13 миллиард 865 миллион сўм давлат божи ундирилган. Бундан ташқари, даъвогарлар томонидан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 1 миллиард 683 миллион сўм давлат божи ихтиёрий тўланишига эришилган.

Маъмурий судлар томонидан эса 2019 йилда оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 1643 та маъмурий иш кўриб тамомланган. Ушбу ишларнинг 1027 таси қаноатлантирилган, 407 таси рад қилинган, 160 таси иш юритишдан тугатилган. Ишларнинг 313 таси сайёр суд мажлисларда кўрилган.

Никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари 2019 йил давомида 4 минг 804 тани ташкил қилиб, 2018 йилга нисбатан 231 тага камайган. Улар бўйича даъво қаноатлантирилган қарорлар 2 минг 956 тани ташкил қилиб, олдинги йилга нисбатан 182 тага камайган.
Оилавий келишмовчилик сабаб 2 минг 879 та, моддий жиҳатдан қийинчиликка кўра 464 та, фарзандсизлик туфайли 272 та, спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан 160 та, бошқа сабабларга кўра 1 минг 643 та никоҳдан ажратиш бўйича судга мурожаат қилинган.

Брифингда журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга ҳам судлар раислари томонидан жавоб берилди.