Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2019 йилда мурожаатларнинг 53,4 фоизи қаноатлантирилган
12:32 / 2020-10-02

2019 йилда келиб тушган 88 та мурожаатнинг 47 таси ёки 53,4 фоизи қаноатлантирилган.


Халқ депутатлари Навоий вилояти Томди тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси давом этмоқда.

Сессияда таъкидланишича, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ҳамда Халқ қабулхоналаридан келиб тушган 32 та мурожаатдан такрорий мурожаат қайд этилмади.

2019 йилда келиб тушган 88 та мурожаатнинг 47 таси ёки 53,4 фоизи қаноатлантирилган.

Жорий йилнинг тўққиз ойида эса 42 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 27 таси ёки 64,2 фоизи қаноатлантирилган, ҳисобот даврида такрорий мурожаатлар қайд этилмади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига жорий йилда 198 та масала бўйича 191 та мурожаат келиб тушган. Шундан 195 та мурожаат кўриб чиқилган, мурожаатларнинг 175 таси (89,7 фоизи) ҳал қилинган, 20 тасига (10,3 фоизи) тушунтириш берилган.

Туман сектор раҳбарлари томонидан қабул қилинган мурожаатлар билан ишлашда мурожаатларнинг аниқ эгаларига йўналтирилиши, ижроси доимий назоратга олиниши, натижаси муҳокама қилиниши ҳамда такрорий мурожаатлар билан алоҳида ишлаш тизими йўлга қўйилиши натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ижобий ўзгаришларга эришилган.