Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2017 йил охирига қадар Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 1 миллиондан ортиқ кўп функцияли ҳисоблагичлар ўрнатилади
18:09 / 2016-09-16

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятида электр энергияси учун ҳисоб-китоб интизомини мустаҳкамлаш ҳамда электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни такомиллаштиришга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятида электр энергияси учун ҳисоб-китоб интизомини мустаҳкамлаш ҳамда электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни такомиллаштиришга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Р.Райимов ва бошқалар мамлакатимизда энергетика тармоғини ислоҳ қилиш, электр энергиясида йўқотишларни камайтириш, кўрсатилаётган хизматлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилишини таъминлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Бунда электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимининг жорий этилаётгани электр энергияси сарфини аниқ ҳисоблаш имконини бераётир.

Бугунги кунда мазкур тизим Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида муваффақиятли татбиқ этилмоқда. Ўтказилган халқаро тендер савдолари якунига кўра, Жанубий Кореянинг “KT Corporation” компанияси билан “Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини татбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида 0,4 киловаттга уланган истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизими ”лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди.

Лойиҳа раҳбари Ин Ки Кимнинг сўзларига кўра, мазкур йўналишдаги ишлар Ўзбекистонда интеллектуал электр тармоқлари технологияларини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Хусусан, куннинг маълум бир вақтига асосланган янги тарифларни жорий қилиш имконияти пайдо бўлади. Кўп тарифли ҳисобга олиш тизими “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятига кун давомида фойдаланилаётган электр энергиясини тартибга солишга кўмаклашади.

Айни пайтда тажриба ўтказилаётган ҳудудларда сервер ускуналари ва ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. 2017 йил охирига қадар “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 0,4 киловаттли электр таъминотидан фойдаланаётган маиший, тижорат ва саноат истеъмолчиларига 1 миллиондан ортиқ кўп функцияли ҳисоблагичларни ўрнатишни режалаштирмоқда.

Тадбирда таъкидландики, электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш автоматлаштирилган тизимининг жорий этилиши электр энергияси учун ўз вақтида аниқ ва ишончли ҳисоб-китоб қилиш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, тармоқда узилишлар бўлганда зудлик билан чора кўриш ва бошқа масалаларни ҳал этиш имкониятини яратади.