2017–2021 йилларда шифокор ва ҳамшираларнинг ойлик маоши 3 баробарга оширилди
Ҳаракатлар стратегияси сарҳисоби
Ҳаракатлар стратегияси доирасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ҳамда тиббиёт ходимларининг моддий аҳволини яхшилаш мақсадида шифокорларнинг ўртача ойлик маоши 984 минг сўмдан 3 283 минг сўмга, ҳамшираларнинг ўртача ойлик маоши эса 602 минг сўмдан 2 009 минг сўмга оширилди.