2017–2021 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 67 фоизга етказилди
Ҳаракатлар стратегияси сарҳисоби
Ҳаракатлар стратегияси доирасида болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 2017 йилги 27,7 фоиздан, 2021 йилда 67 фоизга етказилди.
Шунингдек, 5 188 та мажбурий бепул бир йиллик, 7 164 та қисқа муддатли, 10 955 та тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиб, 566 минг нафар 6 ёшли болалар мактабгача таълим билан қамраб олинди.