English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2017-2020 йилларда 6 минг 215 нафар ҳарбий хизматчи уй-жой билан таъминланди
15:04 / 2021-02-16

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Мудофаа вазирлиги мутасаддилари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Президентимизнинг ташаббуси билан тегишли дастурлар қабул қилиниши натижасида 2017-2020 йилларда қурилган уйлар ҳисобига 6 минг 215 нафар ҳарбий хизматчи, ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган фуқаро ва уларнинг оила аъзолари замонавий ва шинам турар жойлар билан таъминланди.

2017 йилгача бўлган давр мобайнида вазирлик тизимида турар жой таъминоти кўрсаткичи йилига 450 тадан ошмаган бўлиб, юқорида қайд қилинган дастурлар асосида Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида қурилган турар жойлар ҳисобига йилига ўртача 1 минг 500 дан ортиқ Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари уй-жой билан таъминланиб келмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун республика олий таълим муассасаларига 5 фоизлик давлат гранти асосида қабул квотаси ажратилди.

Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси бошлиғи Шермуҳаммад Саидаҳматовнинг таъкидлашича, олдин бошқа вилоят ҳарбий хизматчиси ўзининг вилоятида хизмат қилиши мумкин эмас эди. Президентнинг тегишли қарорига кўра, Низомга ҳудудий тамойил, деган тушунча киритилди. Баъзи бир лавозим ва мутахассисликларга ўз ҳудудида хизмат қилиш имкони яратилди.

Шунингдек, аввал оилада ёлғиз фарзанд бўлса, туғилиб ўсган жойида хизмат қилиши мумкин эди. Ҳозир нафақат ёлғиз фарзанд, балки оилада ёлғиз ўғил бўлса ҳам туғилиб ўсган ҳудудида хизмат қилиш ҳуқуқи берилди.