2016-2025 йиллар давомида республикада электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмлари изчил ўсишни кўрсатди. Энергетика соҳасида олиб борилган ислоҳотлар, янги қувватларни ишга тушириш ва тармоқларни модернизация қилиш натижасида мамлакат иқтисодиёти ва аҳоли учун электр энергияси барқарор етказиб берилди.
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, 2016 йилда республикада 59,0 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. 2017 йилда ушбу кўрсаткич 60,7 миллиард киловатт-соатга, 2018 йилда 62,8 миллиард киловатт-соатга етган. 2019 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 63,6 миллиард киловатт-соат, 2020 йилда 66,4 миллиард киловатт-соатга, 2021 йилда эса 71,3 миллиард киловатт-соатни ташкил этган.
2022 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 74,3 миллиард киловатт-соат, 2023 йилда 78,0 миллиард киловатт-соат, 2024 йилда 81,5 миллиард киловатт-соатга етган. 2025 йилда эса республикада 86,7 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.
Таъкидлаш жоизки, 2025 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилга нисбатан 27,7 миллиард киловатт-соатга ёки 46 фоизга кўпни ташкил этган. Бу эса республика энергетика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва модернизация ишларининг самарали натижа берганини кўрсатмоқда.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА