Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2016-2021 йилларда шифокор ва ҳамшираларнинг ўртача ойлик маошларидаги ўзгаришлар
10:38 / 2021-08-23

«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тақдим этилган таҳлилга кўра, Ҳаракатлар стратегияси орқали бирламчи тиббий санитария ёрдами, шошилинч тиббий ёрдам ва аҳолининг заиф қатламларига тиббий ёрдам кўрсатиш каби соҳаларни ислоҳ қилиш ҳамда сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш кўрсаткичларини кўтариш мақсадида, тиббиёт тизимига оид 226 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган.

Жумладан, 5 та қонун, 89 та Президент Фармон, фармойиш ва қарорлари ҳамда Ҳукуматнинг 132 та қарор ва фармойишлари ижроси доирасида соҳада туб ислоҳотлар амалга оширилди.

Натижада, тиббиёт ходимларининг ойлик маоши 3,3 баробарга оширилиб, уларни мажбурий меҳнатга жалб этилишига чек қўйилган. Хусусан, 2016-2021 йилларда шифокорларнинг ўртача ойлик маошлари 983,6 минг сўмдан 3 миллион 282,7 минг сўмга, ҳамшираларнинг ўртача ойлик маоши эса 601,8 минг сўмдан 2 миллион 8,6 минг сўмга ошган.