2014 йилдан буён 29 мингдан зиёд муҳожир Европа мамлакатларига етиб боришга уриниб ҳалок бўлди. БМТнинг ихтисослашган агентлиги ҳисобланган Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) сешанба куни Женевада чоп этилган ҳисоботида ушбу маълумотларни келтирган.
“Биз 2014 йилдан буён муҳожирларнинг Европага кўчиши чоғида 29 мингдан ортиқ ўлимни қайд этдик”, – деди ҳисобот муаллифи Жулиа Блек. У мазкур статистикани "қонуний миграция йўлларига бўлган эҳтиёжнинг яна бир даҳшатли эслатмаси", деб атади.
ХМТ маълумотларига кўра, 2021-йилдан буён 2 минг 836 нафар муҳожир Ўртаер денгизининг марказий қисмида Европа мамлакатларига етиб боришда йўлда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Бу 2019-2020 йиллардагига нисбатан кўп, ўшанда ҳудудда 2 минг 262 киши ҳалок бўлган эди. 2021 йилдан буён Ғарбий Африкадан Испаниянинг Канар оролларигача бўлган миграция йўлида 1 минг 532 нафар муҳожир ҳалок бўлди.
Ташкилот таъкидлаганидек, қидирув-қутқарув операциялари ўтказилмаганда кўринмас кема ҳалокатини текширишнинг жуда мураккаб тартиби ҳисобга олинса, қурбонлар сони ҳақидаги маълумотлар тўлиқ эмаслигига ишонч ҳосил қилинади. Бошқа миграция йўналишларида ҳам ўлим даражасининг ортиши қайд этилган. ХМТ статистик маълумотларига кўра, жанговар ҳаракатлар туфайли Украинани тарк этган 17 киши ҳалок бўлган. 2021 йилдан бери Туркия ва Греция чегарасида 126 киши, Болқон ярим оролининг ғарбий қисмида 69 киши ҳалок бўлган, 53 киши Ла-Манш бўғозини кесиб ўтишга уринган, 23 киши Беларусь билан чегарада ҳалок бўлган. 2021 йилдан бери тўғридан-тўғри Европага қараб ҳаракатланаётган 5 минг 684 нафар муҳожир манзилига етиб боролмаган.
ХМТ маълумотларига кўра, “холбуки, муҳожирларга тез ва самарали ёрдам кўрсатиш орқали Европа йўлларида кўплаб ўлимларнинг олдини олиш мумкин эди”. Ташкилот маълумотларига кўра, камида 252 киши Европа давлатлари расмийлари томонидан мажбуран чиқариб юборилганидан кейин вафот этган. Шунга ўхшаш ҳодисалар, хусусан, Беларусь – Польша чегарасида (тўртта муҳожир ўлими) ҳужжатлаштирилган.
"Бундай ҳолатларни шаффофлик ҳамда кириш имкони йўқлиги, шунингдек, ҳодисаларнинг ўта сиёсийлаштирилганлиги сабабли тўлиқ текширишнинг деярли имкони йўқ. Бинобарин бу рақамлар ҳақиқий ўлим сонидан паст бўлиши мумкин", дейди Халқаро миграция ташкилоти вакиллари.