Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2010 йилгача олинган ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг охирги муддати — 31 март
09:08 / 2023-03-10

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;  

2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;  

2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;  

2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.  

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.  

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиш тавсия этилади.  

 

ЎзА