Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2000 та оилага озиқ-овқат маҳсулоти топширилди
17:59 / 2022-07-12

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан Қурбон ҳайити байрами муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди.

Жумладан, Нукус шаҳри ва барча туманлардан 2000 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оиланинг ҳар бирига 200 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти топширилди.

–Ҳар бир байрам кунлари ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд оилалардан хабар олиш халқимизга хос аъло фазилатлардан бири, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари Адилбай Сапаров. – Инсонпарварлик, эзгулик, шукроналик ва меҳр-оқибат байрами кунларида ўтказилаётган хайрия тадбирига ўз ҳиссамизни қўшган ҳолда Нукус шаҳридаги 500 та, туманлардаги 1500 та  “Темир дафтар”га киритилган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилага,  пенсионер ва ёлғиз кекса, ногиронлиги бўлган шахсларга жами 400 миллион сўмлик хайрия ёрдами кӯрсатилди.


Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА