Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
200 нафарга яқин аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, 17 турдаги дори-дармон билан таъминланди
13:49 / 2020-02-02

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир” мавзуида хайрия тадбири бўлиб ўтди.


Тошкент вилояти Оҳангарон туманида “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир” мавзуида хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда аҳоли билан сайёр учрашувлар ўтказиш, очиқ мулоқотларда уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, пировардида, аҳолининг бугунги яшаётган кунидан розилигига эришишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Олис ва чекка ҳудудларга бориб, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришиш амалиёти аҳолининг дарду ташвишлари, таклиф ва ташаббусларини ўрганиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топишда самарали тизимга айланди.

Бу борада республика маҳаллалар кенгаши томонидан мунтазам ўтказиб келинаётган хайрия тадбирлари нафақат қишлоқ аҳолиси билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, балки уларга маънавий-ҳуқуқий, моддий, тиббий, бандлик масалаларида амалий ёрдам кўрсатиш имконини бераётгани билан аҳамиятли бўлаётир.

photo_2020-02-02_13-47-52.jpg

Оҳангарон туманида ташкил этилган навбатдаги ана шундай хайрия тадбири ҳам туманнинг “Эйвалек”, “Ғаллақудуқ”, “Янги ҳаёт”, “Шодмалик”, “Ойбулоқ”, “Убайд”, “Унгут”, “Ўзбекистон”, “Қуюн” ва “Янгиобод” маҳаллалари аҳолиси, айниқса кекса, кам таъминланган ва эҳтиёжманд, тиббий кўрикка муҳтож оила вакиллари учун амалий жиҳатдан фойдали томонлари билан унитилмас бўлди.

Республика маҳаллалар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оҳангарон туманидаги Халқ қабулхонаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, “Дори-дармон” акционерлик компанияси ва Оҳангарон тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда дастлаб, республика маҳаллалар кенгаши раиси ўринбосари Б.Парпиев, Оҳангарон тумани ҳокими А.Турдибоев ҳудуд аҳолиси билан очиқ мулоқотга киришиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Сайёр қабулда 12 нафар фуқаронинг турли даражадаги 23 та муаммоси жойида ҳал этилди.

Жумладан, “Ойбулоқ”, “Илғор”, “Санам”, “Эйвалек” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 4 нафар эҳтиёжманд фуқарога ногиронлик аравачаси берилди.

Тадбир доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, иш сўраб мурожаат қилган 55 нафар фуқародан 22 нафарига танлаган иш жойи бўйича йўлланма берилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда туман соғлиқни сақлаш бўлимининг 14 хил тор мутахассисликдаги малакали шифокорлари томонидан кекса, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ўзгалар кўмагига муҳтож 200 нафарга яқин аҳоли, шунингдек, ҳаракатланиш имконияти чекланган 5 нафар фуқаро эса ўз уйида тиббий кўрикдан ўтказилди.

Хайрия тадбирида диспансер назоратидаги ва тиббий кўрикка жалб этилган фуқароларга аниқланган касалликлар бўйича 186 нафар беморга “Дори-дармон” акционерлик компанияси ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан 17 турдаги дори-дармон ва гигиеник воситалар бепул тақдим этилди.

Тадбир доирасида шунингдек, республика маҳаллалар кенгаши раиси ўринбосари Б.Парпиев тумандаги фуқаролар йиғини раислари билан учрашув ўтказиб, Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳамда Президентимизнинг 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича атрофлича тушунтириш ва тавсиялар берди.

Тумандаги 10-умумтаълим мактабида эса ўқувчилар билан “Кексалар маърифати” соати ўтказилди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.