Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
200 нафардан ортиқ киши ишли бўлди
21:05 / 2025-05-29

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Унда бюджет ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари корхоналари томонидан бўш иш ўринлари тақдим этилди. Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ҳудуддаги ишсиз фуқароларнинг, айниқса, олий ўқув юртларини битираётган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик субъектларининг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборат.

Тадбирда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар ва имтиёзлар, ёшларнинг келажагини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталишди. Меҳнат ярмаркасида иштирок этган 30 дан ортиқ йирик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари 200 дан ортиқ бўш иш ўринларига керакли мутахассисларни топиш имкониятига эга бўлди. 

[gallery-23660]

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА