Осиё Тараққиёт банки ва ACWA Power ўртасида Қорақалпоғистонда 200 МВт қувватга эга шамол станцияси ва Марказий Осиёдаги биринчи аккумулятор энергиясини сақлаш тизимини ўз ичига олувчи Нукус-2 лойиҳаси бўйича 51 миллион долларлик шартнома имзоланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ахборот хизматининг маълум қилишича, Марказий Осиёдаги биринчи аккумулятор энергиясини сақлаш тизимини ўз ичига олувчи Нукус-2 лойиҳаси мамлакатни йилига 727 минг МВт/с ортиқ тоза энергия билан таъминлайди. Лойиҳа тоза энергия билан таъминлаш билан бирга CО₂ чиқиндиларини камайтиради ва 200 дан ортиқ иш ўрни яратилади.
Ушбу лойиҳа мамлакатимизнинг кам углеродли энергия босқичига ўтиш йўлидаги муҳим қадам бўлиб ҳисобланади.
Лойиҳа шамол энергиясини аккумулятор асосида энергияни сақлаш тизими билан бирлаштирар экан, электр тармоғининг барқарорлиги ва энергия таъминотининг ишончлилигини оширади ва давлатимизнинг 2030 йилгача электр энергиясини ишлаб чиқариш тизимида қайта тикланадиган энергия улушининг 54 фоизини етказиш мақсадини қўллаб-қувватлайди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири