French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
200 минг квадрат метрдан ортиқ майдон дезинфекция қилинди
18:34 / 2020-04-21

Эрталабдан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан машғулот ўтказиш ҳудудлари белгилаб олинди.


Урганч шаҳрида Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда вилоят ҳокимлиги ва Санитария-эпидемиологик хизмати ҳамкорлигида тождор вирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги ўқув машғулоти давомида 200 минг квадрат метрдан ортиқ ҳудуд тўлиқ дезинфекцияланди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

_U4A9823.JPG

Эрталабдан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан машғулот ўтказиш ҳудудлари белгилаб олинди. Машғулотда жорий йил муддатли ҳарбий хизматга саралаб олинган, аммо карантин сабаб, хизматга кетиши кечиктирилаётган хоразмлик 25 нафар ёшлар ҳам кўнгиллилар гуруҳи таркибида ҳаракат қилишди.

Машғулот давомида аҳоли гавжум кўча, маҳалла, йўллар, бозор ва савдо мажмуалари, кўп қаватли биноларнинг подъездлари ҳамда бошқа объектларда дезинфекция ишлари олиб борилди.

_U4A0004.JPG

Ҳамкорликда ўтган машғулот давомида 9 ёнғин ўчириш машинаси, 6 та қишлоқ хўжалиги техникаси ҳамда 160 та дезинфекция механик қурилмаларидан фойдаланилди.

Аҳоли яшаш ҳудудларида Коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш бўйича маълумотномалар ўрнатилди. Акустик тизимлар орқали карантин қоидаларига амал қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот эшиттиришлари олиб борилди.