Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
200 миллион сўм қарздорлик тўланди
15:17 / 2024-02-01

Мажбурий ижро бюроси Касби туман бўлими иш юритувида қарздор А.Қурбоновдан 179.787.972 сўм кредит қарздорлиги, 8.715.878 сўм давлат божи, 8.991.048 сўм ижро йиғими, 944.209 сўм солиқ қарздорлиги ҳамда 1.008.000 сўмлик маъмурий жарима, жами 199 млн. 447 минг сўм ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд эди.

Мазкур қарздорликлар юзасидан А.Қурбонов бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан, тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли, бўлим давлат ижрочиси томонидан унга тегишли бўлган “Captiva” русумли автотранспорт воситаси хатланганди. 

Ижро ҳаракатлари натижасида мазкур автотранспорт воситаси онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Қарздор А.Қурбонов шундан сўнг ўзида мавжуд барча қарздорликларни бартараф этди. Унга нисбатан юритилган 8 та ижро ҳужжатлари эса тамомланди. 

Ш.Отабоев, ЎзА