200 миллион доллар маблағ айнан спорт мажмуалари барпо этишга йўналтирилади
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёшларимизнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилиши кўзда тутилган чора-тадбирларга ҳам тўхталди.

– Жорий йил мамлакатимиз бўйлаб янги спорт иншоотлари – спорт заллари ва майдончалари, теннис кортлари ва бошқа мажмуалар қуриш учун 50 миллион доллар ажратилди. Бу маблағни лойиҳалаштирилган, қурилишга тайёр объектлар учун бердик. Аслида, жами 200 миллион доллар маблағ айнан спорт мажмуалари барпо этишга йўналтирилади. Фақат ҳозир тайёр лойиҳалар йўқ. Агар вилоят бўладими, туман бўладими, маҳаллий ҳокимиятлар аниқ, ишончли лойиҳаларни тақдим этадиган бўлса, марҳамат яна қўшимча пул ажратамиз, – деди Давлат раҳбари.