Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
200 га яқин эҳтиёжманд оилага уй-жойлар топширилди
17:45 / 2019-12-25

Наманганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига йўлланган мурожаатлар асосида ногиронлиги бўлган, меҳнатга лаёқатсиз, уй-жойга муҳтож фуқароларга уй-жойлар топширилди.


Наманганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига йўлланган мурожаатлар асосида ногиронлиги бўлган, меҳнатга лаёқатсиз, уй-жойга муҳтож фуқароларга уй-жойлар топширилди.

Шу муносабат вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда мамлакатимизда миллий ва азалий қадриятларимизга монанд юритилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг мазмун-моҳияти, бу борада давлат дастурлари асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритилди.

3.jpg

– Ўтган икки йил давомида вилоят бўйича уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган 343 нафар фуқаро арзон нархлардаги уй-жой таъминланди, – дейди вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси И. Қўчқорова. – Бугун яна 198 нафар эҳтиёжманд юртдошимизга бошланғич тўлови давлат бюджетидан тўлаб берилган имтиёзли кредит шартлари асосида уй-жойларнинг калити топширилмоқда. Уй-жойга муҳтож ҳамюртларимизнинг мурожаатлари эътиборсиз қолдирилмайди ва бу борадаги эзгу ишлар келгусида ҳам давом этади.

5.jpg

– Ўз уйим бўлишини кўп йиллардан бери орзу қилар эдим ва бу орзуларим қўл етмас юлдузлардек бўлиб келар эди, – дейди Наманган туманида яшовчи М.Исомиддинова. – Ниҳоят орзуим рўёбга чиқди, Қумқўрғон қишлоғида қурилган кўп қаватли уйлардан 2 хонали хонадон менга берилди ва мен бугун кўплаб ўзим каби инсонлар қатори жуда бахтиёрман. Шундай ғамхўрликлар учун Президентимиздан, хайрли ишларга дахлдор барча-барчадан бир умр миннатдормиз.